САБР - аччиқ, аммо фойда берувчи; Қаттиқ, аммо зиен - захматни даф қилувчи. Қайси бахтсиз сабр этагини тутган бўлса, у охири муродига етади; қайси бир гирифтор кўнгил сабр тугунини бўшатмаган бўлса, унинг бахт тугуни очилади. САБР - шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир. САБР - ўртоқдир, сухбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи. САБР - улфатдир, узоқни кўзлаган, аммо охирида истакка етказувчи. САБР - уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчи. САБР - туядир, огир қадам, лекин бекатга олиб борувчи. САБР -насихатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирида муродга етади. САБР - табиб, бадхўр дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сўнггида согликка эришади. Аллохнинг исми -сифатларидан бири хам АС САБУР. Абу Мусо ал Ашьарийдан (р.а) ривоятким, Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам бундай деганлар: " Одамлардан эшитадиган озорга Аллох Таолодан кўра чидамлироги йўқ. Одамлар Аллох Таолонинг боласи бор, деб гийбат қилдилар. Шунга қарамай, Аллох Таоло уларга сихат - саломатликни, ризқларини бераверди ". Ха, Аллох амрига итоат этувчи бандаларни сийлайди. Унинг мукофоти тайин. Бизнинг сабримиз -чи? "Сабр қилувчилар билан биргаман ", деган ваьдадан тотлироқ яна нима бўлиши мумкин. Биз эса ўз сабрсизлигимиз билан Аллохдан узоқлашиб қолмаяпмизми? Сиз бунга нима дейсиз? Аллохдан сабрлилар қаторида қилишини сўраб қолайлик...

Теги других блогов: САБР табиб улфат